Нурлан Ермекбаев ШҲТ Бош котиби этиб сайланди

ASTANA. Kazinform - Нурлан Ермекбаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 2025-2027 йилларга мўлжалланган бош котиби этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform.

ШЫҰ
Фото: Kazinform

Нурлан Ермекбаев 1963 йил 1 январда Жанубий Қозоғистон вилоятида туғилган, 1986 йилда СССР Мудофаа вазирлиги Ҳарбий Қизил байроқли институтининг Шарқий факультетини “Хитой ва инглиз тилларини биладиган офицер” мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тамомлаган.

1996 йилда Қозоғистон архитектура-қурилиш академиясини “муҳандис-иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ангола, Хитой, Австрия, Сингапурда турли лавозимларда хизмат қилган. Қозоғистон Республикаси Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири лавозимидан сўнг Мудофаа вазирлигига ўтди.

Ермекбаев фаолияти давомида СССРнинг Ангола Халқ Республикасидаги ҳарбий миссияси иштирокчиси бўлган.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Хитойдаги элчихонаси маслаҳатчиси, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари, Президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси каби турли лавозимларда ишлаган.

Бундан ташқари, у Қозоғистон президентининг ёрдамчиси ва Хавфсизлик кенгаши котиби, шунингдек, мудофаа вазири лавозимларида ишлаган.

Нурлан Ермекбаев бунгача Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Сўнгги хабарлар