Нур-Султанликлар йил бошидан буён МИТСга 8,6 млрд тенге ўтказган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Йил бошидан, яъни 2022 йилнинг январ-феврал ойларида нур-султанликлардан мажбурий ижтимоий тиббий суғурта (МИТС) бўйича 8,6 млрд тенге бадаллар тушди.

Умуман олганда, 2017 йил 1 июлдан 2022 йил 28 февралгача Нур-Султан шаҳрида мажбурий тиббий суғурта бўйича йиғилган бадал 109,4 млрд тенгедан ортиқни ташкил этди.

Бу ҳақда Kazinform Ижтимоий тиббий суғурта жамғармасининг пойтахт бўлими матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2022 йилнинг январ-феврал ойларида пойтахт аҳолиси тиббий суғурта учун 8,6 млрд тенге тўлаган. Жумладан, иш берувчиларнинг трансфертлари 4,5 млрд тенгега яқин, якка тартибдаги тадбиркорларнинг бадаллари – 4,1 миллиард тенге.

Мажбурий ижтимоий тиббий суғурта бўйича олинган барча бадаллар, яъни жамғармалар ишончли бошқарув шартномасига мувофиқ Миллий банкда сақланади ва тиббий хизматлар ҳақини тўлашга сарфланади.

– Жамғарма етказиб берувчиларига тўловлар аҳолига бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми ва МИТС пакетлари доирасида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳамда ҳажми мониторинг ўтказилиб, текширилгандан кейингина амалга оширилади, – деди Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси Нур-Султан филиали директори Нурлибек Кабдиқапаров.

Тиббий суғурта жамғармаси беморларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Саволлар бўлса,

Qoldau24/7 мобил иловаси, @saqtandyrybot телеграмботи, 1406 cаll-маркази, жамғарманинг Fms.kz сайти орқали мурожаат қилиш мумкин. Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси мурожаатларни кўриб чиқади ва тегишли чоралар кўради», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар