Нур-Султанлик ўсмирлар футбол бўйича Туркияда ўтказилган халқаро турнирда чемпион бўлди

Нур-Султан шаҳридаги олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар ихтисослаштирилган спорт мактаби (СДЮСШОР №8) битирувчилари Туркиянинг Анталия шаҳрида футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирда чемпион бўлди.
«Бу мен мураббийлик қилаётган болаларнинг биринчи халқаро мусобақаси. Ва улар дарҳол чемпион бўлишди. Футбол мусобақаси 2011 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилди. Туркияда 10 кунга яқин болалар билан машғулот ўтказдик, омадимизни синадик. Ўйиндаги асосий рақибимиз Туркия футбол жамоалари бўлди. Умуман олганда, иштирокчилар сони кўпроқ эди. Охирги ҳолатлар туфайли Россия, Украина ва бошқа мамлакатлар жамоалари мусобақани тарк этишди», - деди Ербол Жайлаубеков.
Мураббийнинг сўзларига кўра, ушбу мусобақада 10 нафар футбол жамоаси ўзаро куч синашди.
– Турнир давомида жамоамиз жами 5 та ўйин ўтказди. Биз эса ҳамма ўйинда яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик. Финалда Анталиянинг энг кучли жамоаси рақиб бўлди, аммо футболчиларимиз матонат кўрсатишди. Мен тарбиялаётган болалар 2 йилдан буён футбол ўйнашади. Мамлакатимиз шаҳарларида футбол мусобақаларида қатнашардик. Мураббий сифатида менинг мақсадим - болаларга Европада футбол турнири қандай ўтказилишини кўрсатиш «, - деди у.
Туркиядан қайтган ёш чемпионларни пойтахт аэропортида ота-оналари ва яқинлари кутиб олди.
Муаллиф: Али Ибраев