Нур-Султандаги республика бош масжидига имом тайинланди

NUR-SULTAN. Кazinform – Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанулининг буйруғи билан Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси қошидаги Республика бош жомеъ масжидига имом тайинланди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.
None
None

«Бугун Бош муфтий имомни Бош масжид жамоатига таништирди ва буйруғини ўқиб берди. ҚМДБ раиси Науризбай ҳожи Тағанули буйруғига асосан Қидирмин Қанат Қоянбекули ҚМДБ ҳузуридаги Республика Бош жомеъ масжидига имом-хатиб этиб тайинлансин», — деб ёзди ҚМДБ матбуот котиби Ағабек Қонарбаули ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Бош муфтий Қанат Қидирминнинг диний соҳадаги билим ва тажрибасига алоҳида тўхталиб, унинг янги фаолиятига омад тилади ва хайрли ишларига дуо қилди.


Дарвоқе, Қанат Қоянбекули бунгача Ақмола вилояти бош имом-хатиби, имом ноиби, «Азирет Султан» жомеъ масжидида устоз лавозимларида ишлаб келган. Бундан ташқари, ҚМДБ қошидаги «Закот ва хайрия» жамғармаси директори лавозимида ишлаган.



Фото: facebook.com/Ағабек Қонарбайұлы



Муаллиф:Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар