Нур-Султанда Ўзбек этномаданий маркази вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Нур-Султан шаҳридаги Жамбил Жабаев номидаги 4-сонли мактаб-гимназиясида «Миннатдорчилик билдириш - бурчим» мавзусида этномаданий марказлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ўзбек этномаданий маркази Facebook саҳифасига таяниб .

Нур-Султан шаҳридаги ўзбек этномаданий маркази раиси Шерзод Пўлатов, Қорақалпоқ этномаданий маркази раиси Тазабике Салиева ҳамда махсус меҳмонлар, ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар иштирок этди. Меҳмонларни қутлар экан, мактаб директори табрик сўзи билан чиқди, меҳмонлар ҳам ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Возможно, это изображение (12 человек и люди стоят)

Яқинлашиб келаётган Миннатдорчилик куни, энг аввало, мамлакатда тинчлик ва тотувлик, ўзаро ишонч ва барча қозоғистонликларга ҳурмат-эҳтиром туйғуларига асос солган Президентнинг тинчлик ва тотувлик сиёсатининг тантанали кунидир. Бу Қозоғистонга мажбуран кўчирилган миллионлаб турли миллат вакиллари учун қут-барака уйига айланган муқаддас қозоқ замини ва меҳмондўст қозоқ халқига чуқур ҳурмат ва миннатдорлик кунидир.


Возможно, это изображение (6 человек и в помещении)

Учрашув давомида меҳмонлар мактаб фойесида махсус ташкил этилган кўргазмага ташриф буюришди, мажлислар залида мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилишди, болалар билан яқиндан танишиб, улар билан суҳбатлашди.


Возможно, это изображение (8 человек, люди стоят и в помещении)


Сўнгги хабарлар