Нур-Султанда туристик ахборот маркази очилади
«Келгуси йилда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Кazakh Тourism миллий компанияси билан биргаликда пойтахтдаги Abu Dhabi Plaza мажмуаси ёнида туристик ахборот маркази очишни режалаштирмоқда. У ерда сайёҳларга тўлиқ маълумот берилади. Бундан ташқари, туристик операторлар харитаси ва улар ҳақида маълумотлар пайдо бўлади. Сайёҳлик маркази 4 тилда маълумотларни тақдим этади», — деди Ержан Балтаев журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Унга кўра, сайёҳлар мазкур марказда интернет ва компьютерлардан фойдаланган ҳолда ишлашлари мумкин.
– Шунингдек, марказда миллий маданиятдан маълумот берувчи ҳунармандлар бурчаги очиш режалаштирилган. Яъни сайёҳлар юртимиз маданияти билан яқиндан танишиши мумкин», - дейди у.
Бундан ташқари, ҳайъат раҳбари Call-марказ туристик марказ очилгандан сўнг фойдаланишга топширилишини таъкидлади. Сайёҳлар 24 соат давомида Call-марказга мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.
Муаллиф: Али Ибраев