Нур-Султанда триатлон бўйича Осиё чемпионатида қозоғистонликлар иккита медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида U23 ва U19 спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
None
None

Ушбу кенг кўламли спорт мусобақаси 2021 йилда ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо эпидемиологик вазият туфайли бекор қилинди.

Мусобақада Қозоғистон шарафини 15 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Улар орасида Дарин Қонисбаев ҳам бор. У U23 тоифасида ғолиблар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Дарин Қонисбаев гонконглик Оскар Коггинсдан ўзиб кетди. Коггинс пойганинг бошида суръатни оширди ва якунда уч босқични 1 соат, 51 дақиқа ва 14 сонияда якунлади. Хитойлик Цин Чен учинчи бўлди.

Аёллар орасидаги U23 тоифасида Япония ва Хитой вакиллари мусобақа ғолиблари қаторидан жой олди. Биринчи ўринни 2:10:26 натижа билан япониялик Изуми Икегучи эгаллади.

Хитой терма жамоаси вакиллари Вен Вей ва Синьи Линга «кумуш» ва «бронза» совринлар насиб этди.

U19 мусобақада япониялик спортчилар Мако Зиразуми ва Манами Хияши иккинчи ўринни эгаллади.

«Бронза» совринини Гонконг жамоаси спортчиси Шарлотт Холл қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида япониялик Аму Омуро ва Такуто Ошима ғолиб чиқди. Улар 1 ва 2-ўринларни бўлишди.

Ғолиблар орасида қозоғистонлик спортчи Егор Крупняков ҳам бор. Мусобақада 13 давлатдан 100 дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Улар орасида Япония, Хитой, Корея, Қирғизистон, Гонконг каби давлатлар бор. Нур-Султан биринчи марта ушбу тоифадаги спортчиларни қабул қилди.

Сўнгги хабарлар