13:49, 18 Июль 2022 | GMT +5
Нур-Султанда триатлон бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – 23-24 июл кунлари Нур-Султан шаҳрида триатлон бўйича U23 ва U19 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
Осиё чемпионатида 13 давлатдан 100 дан ортиқ спортчи келиши кутилмоқда. Улар орасида Ҳиндистон, Хитой, Япония, Баҳрайн, Тайпей, Гонконг, Таиланд, Корея, Қирғизистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Макао, Филиппин, Эрон ва Қозоғистон каби давлатлардан энг кучли триатлончилар иштирок этади.
Мусобақа доирасида Pro ва Age Group тоифалари ўртасида 2+1 эстафетаси бўйича «TEMIRADAM» кубогининг V босқичи ҳамда ҳаваскорлар ўртасида 1500 м га сузиш бўйича TEMIRADAM Challenge мусобақалари ўтказилади.
Мусобақа дунёда триатлонни ривожлантириш, Қозоғистонда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, қозоғистонлик профессионал спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларнинг маҳорат савияси ва малакасини ошириш мақсадида ўтказилмоқда.
Фото: gov.kz