Нур-Султанда теннис бўйича халқаро турнир: Саралаш мусобақаларида 6 нафар қозоғистонлик иштирок этади

NUR-SULTAN. Кazinform - 21-27-феврал кунлари Нур-Султанда бўлиб ўтадиган Forte 60 Wоmеn’s ITF турнирининг саралаш босқичида олти нафар қозоғистонлик теннисчи иштирок этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, йил бошидан буён мамлакатда илк бор ўтказилаётган йирик турнирнинг саралаш баҳсларида спортчиларнинг рақиблари аниқланган.

Соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир ташкилотчилари қозоғистонлик ёш теннисчиларга махсус таклифнома жўнатишди.

Шу тариқа, Айя Нупбай илк учрашувда саралаш турнирининг 1-ракеткаси россиялик Екатерина Макарова билан кортга чиқади.

Асилжан Аристанбекова туркиялик Берфу Чингиз билан баҳслашади.

Сандуғаш Кенжебаева украиналик Анна Познииренкони ва Адель Исмағулова эстониялик Елена Малигинани мағлуб этишга ҳаракат қилади.

Софья Чурсина украиналик Валерия Страхова, Мария Синицина россиялик Полина Кудерметова билан куч синашади. Полина дунёнинг 31-ракеткаси Вероника Кудерметованинг синглиси.

Учрашувлар 21 феврал куни Миллий теннис марказида соат 10.00да бошланади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар