14:33, 23 Август 2022 | GMT +5
Нур-Султанда Рим папаси иштирокида очиқ осмон остида диний маросим ўтказилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида Рим папаси иштирокида диний маросим бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Kazinform.

«Қозоғистон католиклари учун узоқ кутилган воқеа яқинлашмоқда. Рим папаси Франциск Қурултойга ташрифи доирасида очиқ ҳавода Месса маросимини ўтказади. Тадбир 14 сентябр куни соат 16:45 да Мангилик Ел шоҳ кўчаси, B1 манзилида, яъни Nur Alem павильони олдидаги майдон – ЭКСПО халқаро кўргазма маркази ҳудуди, стела ёнида бўлиб ўтади. Кириш бепул»
, — деб ёзди Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойи расмий вакили Назим Жанғазинова Facebook саҳифасида.
Унга кўра, тадбирда исталган дин ва конфессия вакиллари иштирок этиши мумкин.
«Тартиб қоидалари, шунингдек, Месса маросими бўлиб ўтадиган жойга қандай бориш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотни Қозоғистон католик черковининг расмий сайтидан олишингиз мумкин»
, — деб ёзади форум расмий вакили.
Шунингдек, католикларнинг тадбирда иштирок этиши алоҳида тартибга солиниши айтилмоқда. Бунинг учун диндорлар чипта олиб, 30 августгача рўйхатдан ўтишлари керак.
«Таъкидлаш жоизки, тирбандлик юзага келмаслиги учун меҳмонлардан шахсий автомобилисиз келишлари сўралади. Қулайлик учун махсус автобуслар ажратилган»
, - деб ёзади Назим Жанғазинова.
Фото: ehonews.kz