Нур-Султанда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб автопарад бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Jas Otan» пойтахт филиали Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида автопарад ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Нур-Султанда Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб автопарад бўлиб ўтди

«Қозоғистон» спорт мажмуаси ёнидан автомобиллар карвони йўлга чиқди. Маршрутнинг сўнгги нуқтаси - Қозоғистон Республикасининг марказий байроғи ҳисобланади. Байрам кортежи 10 км масофани босиб ўтди. Ҳар бир машинада Қозоғистон байроғи кўтарилди.

Акцияда кўнгиллилар ва ёшлар ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этдилар.

Автопараднинг асосий мақсади - қозоқ халқининг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлигини кўрсатиш, шунингдек, ёшларда ватанпарварлик туйғусини тарбиялашдан иборат.