16:43, 23 Декабрь 2021 | GMT +5
Нур-Султанда коронавирусга қарши эмланаётганларнинг аксарияти ўсмирлардир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида коронавирусга қарши эмлаш даражаси ошиб бормоқда. Жами, эмланиши лозим бўлган аҳолининг 67,8 фоизи биринчи компонент билан эмланган. Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, ўсмирлар ўртасида алоҳида фаоллик кузатилмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Нур-Султанда шу кунгача 18600 дан ортиқ одам Pfizer препарати билан эмланган. Уларнинг 12 мингдан ортиғи 12-17 ёшли болалар, қарийб 6 минг нафари эмизикли аёллар, 400 дан ортиғи ҳомиладор аёллардир.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, эмлаш пунктлари асосан иш кунларида гавжум.
«Биз тушунамизки, дам олиш кунлари одамлар ўз ишлари билан шуғулланишади, оилалари билан вақт ўтказишади, шунинг учун бизда иш кунларида эмлаш кўпаймоқда. Аммо, шунга қарамай, эмлаш марказлари дам олиш ва байрам кунларида ҳам ишлашда давом этмоқда», - дейилади идора хабарида.