Нур-Султанда келгуси 5 йилда 67 та мактаб қурлади
«Аҳоли, шу жумладан ўқувчи сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Масалан, 2010 йилда шаҳарда 74 минг мактаб ўқувчиси бўлган бўлса, ҳозирда 193 минг нафарни ташкил қилади. Энди, 10 йил ичида, 2030 йилда бу кўрсаткич 400 минг ўқувчига кўпаяди. Шунга кўра, мактаблар қурилиши жадаллаштирилиши керак. Келгуси беш йил ичида 80 минг 880 ўқувчига мўлжалланган 67 мактаб қуриш режалаштирилган», - деди шаҳар ҳокими.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили пандемия бошланганига қарамай, пойтахтда 11 та янги мактаб қурилган, бу йил яна 16 та мактаб қурилиши давом этмоқда.
Алтай Кўлгинов ўқитувчиларни рағбатлантириш бўйича ишларга ҳам тўхтади.
«Таълим муассасаларини бинолар билан қоплашнинг ўзи етарли эмас. Бўлажак ўқитувчиларни таълим сифатини оширишга рағбатлантириш мақсадида ҳар йили ўрта таълим учун 800 та, олий маълумот учун яна 300 та грант ажратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг улуши мунтазам равишда кўпайиб боради», - деди пойтахт ҳокими.