Нур-Султанда «Давлат хизмати ривожланиши ва ҳамкорлик» мавзусидаги анжуман бўлиб ўтмоқда
Халқаро тадбирни Астана давлат хизматлари маркази бошқарув қўмитаси раиси Aлихан Байменов очар экан, сўнгги бир ярим йил ичида ҳукуматлар янги вазиятда катта тажриба орттирганини, шунингдек, айрим сабоқлар олинганини таъкидлади.
«Биринчидан, инқироз даврида тезкор қарор қабул қилиш зарурати ҳукуматларнинг ҳисобдорлиги ва шаффофлигига тўсқинлик қилмаслиги керак. Иккинчидан, пандемия туфайли жадаллашган давлат бошқарувининг рақамли трансформацияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаслиги керак. Учинчидан, интернет ва ижтимоий тармоқларга кириш халқаро ҳуқуқ билан ҳимояланган бўлиши ва инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олиниши керак. Буларнинг барчаси «тезкор ғалаба» ва стратегик мақсадлар ўртасидаги мувозанат муҳимлигини кўрсатади», — деди у.
Бундан ташқари, Aстана давлат хизмати маркази бошқарув қўмитаси раиси бу борада доимий билим ва тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, анжуманда дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан давлат хизмати органлари раҳбарлари, экспертлар, олимлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбир 27-29 октябр кунлари Нур-Султан шаҳрида офлайн ва онлайн форматларда бўлиб ўтади.
Муаллиф: Марлан Жиембай