Нур-Султанда бир ҳафтада коронавирус билан касалланиш кўрсатгичи 27 фоизга ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳри Бош давлат санитария шифокори Жанна Пралиева шаҳардаги эпидемиологик вазият ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«2020 йил 4 ноябрь ҳолатига кўра ҳозирги кунга қадар шаҳарда 14709 та коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилган. Шундан 9030 нафарида касаллик симптомлари бўлган, 5679 нафари да эса симптом сезилмаган. Шаҳардаги касалланиш даражаси республика даражасидан 2,1 баравар юқори бўлиб, 100 минг аҳолига 1273 тани ташкил этди. Республикада бу кўрсаткич 617,7 га тенг», - деди Жанна Пралиева.

«Касаллик катталар орасида, шунингдек, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда кўпров кузатилмоқда. Ўтган ҳафтадаги касалланиш кўрсатгичи ундан олдинги ҳафтага нисбатан 27% юқори бўлди», - дея хулоса қилди Ж.Пралиева.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар