16:23, 13 Апрель 2022 | GMT +5
Нур-Султанда 100 миллат созандалари концерти бўлиб ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрида 100 миллат созандаларининг «Тинчлик мусиқаси» номли концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи Санат Шапашов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз Гиннеснинг рекордлар китоби билан музокаралар олиб бордик. Жаҳон динлари етакчилари қурултойида дунёда биринчи марта 100 хил миллатга мансуб мусиқачилар ансамбли тузамиз», — деди Санат Шапашов.
Унинг айтишича, маданият бошқармаси Гиннеснинг рекордлар китобида иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай