Нур-Султан ва яна саккизта вилоятда шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан ва мамлакатнинг яна саккизта вилоятида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.

Нур-Султанда 2 апрел куни кечаси ва эрталаб туман тушиши, йўлларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

2 апрел куни Ақмола вилоятининг жануби-ғарбий, шарқида туман тушиши мумкин. Кечаси ва эрталаб вилоят шимолида музлаш кутилмоқда. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

2 апрел куни Шимолий Қозоғистон вилояти шимолида музлаш кутилмоқда. Вилоят ҳарбида туман тушади. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади. 2 апрел куни Петропавлда музлаш кутилмоқда.

2 апрел куни Ғарбий Қозоғистон вилоятида шамол жанубдан, жануби-ғарбдан эсади, вилоятнинг шимоли-ғарбида 15-20 м/с тезликда эсади.

2 апрел куни Алмати вилоятида шамол тезлиги баъзи ҳудудларда 17-22 м/сгача етиши мумкин.

2 апрел куни Ақтўбе вилоятининг жануби, шарқида туман тушиши мумкин. Шамол жанубдан, жануби-ғарбдан, кундузи шимоли-ғарбдан, жанубдан 16 м/с тезликда эсади.

2 апрел куни Қостанай вилояти шимолида туман тушиши ва йўллар музлаши мумкин. 15-20 м/с тезликда эсади.

2 апрел куни кундузи Манғистау вилоятининг ғарбий, жануби ва марказида чанг бўрони кутилмоқда. Шамол 15-20 м/с тезликда эсади.

Шунингдек, об-ҳаво маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 2-6 апрел кунларида Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Қостанай, Қарағанди ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари дарёлари ҳавзаларида ижобий ҳаво ҳароратининг сақланиб қолиши ва янада ошиши прогнози муносабати билан қорнинг жадал эриши кузатилади, музларнинг заифлашиши ва дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар