Нур-Султан ва Алматидаги корхона ва ташкилотлар ёпилади

NUR-SULTAN. Kazinform – 30 мартдан 5 апрелгача Нур-Султан ва Алматида корхона ва ташкилотлар фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.

Нур-Султан ва Алматидаги корхона ва ташкилотлар ёпилади

Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин раислигида Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатдаги санитария-эпидемиологик ҳолат тўғрисида соғлиқни сақлаш вазири Е.Биртанов, Нур-Султан ва Алмати шаҳарларининг ҳокимлари – А.Кулгинов ва Б.Сағинтаев хабар қилди.

Давлат комиссияси жорий йилнинг 30 мартидан 5 апрелига қадар Нур-Султан ва Алмати шаҳарларида коронавирус инфекциясининг тарқалишини чеклаш мақсадида давлат идоралари, ҳокимиятлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва ҳаёт кечиришни таъминлаш ташкилотларидан ташқари, барча корхона ва ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Тўлиқ рўйхат шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда аниқланади.