19:20, 17 Июнь 2020 | GMT +6
Нур-Султан шаҳри аҳолиси оммавий равишда коронавирус тестини топширмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида аҳоли оммавий равишда коронавирус тестини топшира бошлади. Бу ҳақда жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Сауле Қисиқова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Ўз атрофидаги кимдир касал ёки иш жойида эмаслигини эшитган одамлар - оммавий равишда бутун оиласи билан коронавирус тестини топшира бошлашди. Бу тегишли хизматларга сезиларли даражада қийинчилик туғдираяпди», - деди Сауле Қисиқова.
Унинг сўзларига кўра, шунинг учун тест марказларида навбатлар пайдо бўлмоқда.
«Лабораториялар туну кун ишлайди, баъзида асбоблар ҳам ишдан чиқади. Санитария меъёрларига ҳам риоя қилиш керак, унга мувофиқ лабораториялар санитария муолажаларини ўтказишлари керак. Бизнинг йирик лабораторияларимиздан бирида ушбу инфекцияни юқтирган 20 ходим бир вақтнинг ўзида ишдан чиқди. Шунинг учун, ваҳима қўтармасдан тест топширишни сўраймиз», - деди Сауле Қисиқова.
Муаллиф: Серик Сабеков