13:15, 03 Ноябрь 2021 | GMT +5
Нур-Султан-Бишкек ўртасида авиақатновлар қайта тикланади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«2 ноябр куни Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида Нур-Султан – Бишкек йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилди.
Натижада, Air Astana тез орада икки пойтахт ўртасида парвозларни тиклайди, - деди вазирлик.
Парвозлар Е190-Е2/A-320 самолётларида санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.