Нур-Султан аэропортидан коронавирусга ПЗР сертификати бўлмаган Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

NUR-SULTAN. Kazinform – 25 апрель куни Қозоғистон ҳудудига АҚШ, Германия, Мальдив ороллари, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Туркия, Украина, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан 27 та халқаро рейслар учиб келди, деб хабар беради Kazinform.

Нур-Султан аэропортидан коронавирусга ПЗР сертификати бўлмаган Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Ўтган кун давомида Қозоғистонга ҳаво йўли билан жами 4 307 йўловчи учиб келди. Шу жумладан:

- Алмати шаҳар аэропортига - 16 рейс, 2 590 йўловчи;

- Нур-Султан шаҳар аэропортига - 7 рейс, 1 140 йўловчи;

- Чимкент шаҳар аэропортига - 2 рейс, 311 йўловчи;

- Атирауга шаҳар аэропортига - 1 рейс, 153 йўловчи;

- Туркистон шаҳар аэропортига - 1 рейс, 113 йўловчи.


ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг хабар беришича, 25 апрель куни Нур-Султан шаҳар аэропортидан ПЗР сертификатсиз «Ташкент – Нур-Султан» рейси билан учиб кетган Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилган.