Нур-Султан аэропорти нормал иш режимига қайтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Нур-Султан халқаро аэропорти нормал режимда ишламоқда. Бу ҳақда аэропорт матбуот котиби Ануар Шалекенов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Нур-Султан аэропорти нормал иш режимига қайтди

«Пойтахт аэропорти тунги соат 12 дан буён штат режимида ишламоқда. Парвозлар босқичма-босқич тикланмоқда. Келиш, жўнаб кетиш ва кечикишлар ҳақида батафсил маълумотни аэропортнинг ахборот бўлими ва авиакомпаниянинг call-марказларидан олиш мумкин.

Аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги ҳам қордан тозаланди.

Йўловчиларимиздан аэропортга ўз вақтида етиб келишларини сўраймиз. Йўлда эҳтиёт бўлинг!», - деди А. Шалекенов.