«Нур Астана» масжидига Абу Наср ал-Форобий номи берилди
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули раислигидаги Президиум мажлисига Уламолар кенгашидан масжид номини «Нур Астана» масжиди номини ўзгартириш таклифи келиб тушган эди.
Масжид номини ўзгартиришга бошқарма бошлиқлари, вилоят имом-хатиблари ва марказий аппарат ходимлари овоз берди. Натижада 15 йиллик тарихга эга масжидга энди мутафаккир аллома Абу Наср ал-Форобий номи берилишига қарор қилинди.
Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан қабул қилинган қарор натижасида бугун собиқ масжид номи ёзилган лавҳа расман олиб ташланди ва унинг ўрнига Абу Наср ал-Форобий номидаги янги масжид номи ёзилган лавҳа ўрнатилди.
«Масжиднинг буюк мутафаккир номи билан аталишида катта ибрат бор. Оламга илм ва зиё сочган «Иккинчи муаллим» чинакам мусулмон характерига эга инсон эди. Ислом оламининг адолатли, иймони мустаҳкам, оз нарсага қаноат қилувчи, тавба-тазарру қилувчи, феъл-атвори жуда содда бўлган бир олимдан ажойиб намунамиз бор. Барча мусулмонларни бахтли бўлишга чақирган, бир умр фозил шаҳарда яшашни орзу қилган улуғ зот номи билан аталган «Абу Наср ал- Форобий» жоме масжиди жамоатга, фаровонлик ва ҳамжиҳатликка тўла бўлсин», — дея хабар беради ҚМДБ матбуот хизмати.
Муаллиф: Марлан Жиембай