Ноябр ойининг биринчи ҳафталарида кун илиқ бўлади – Қазгидромет

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» ноябр ойи учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Ноябр ойида бутун республика ҳудудида ҳаво ҳарорати иқлим меъёрига яқин бўлиши кутилмоқда. Ноябр ойида Қозоғистон Республикасининг ғарбий ярмида меъёрдан кам, шарқда эса меъёрга яқин бўлади.

Барик шаклланишлар ва синоптик жараёнларнинг тез-тез ўзгариши билан бир ой ичида ҳаво ҳароратининг ўзгариши, туман ва музқотиш прогноз қилинади. Мамлакат шимолида қор қопламининг ўрнатилиши ва шамолнинг кучайиши билан бўрон бўлиши мумкин.

Ноябр ойининг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳали ҳам илиқ бўлади, лекин ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида Қозоғистон ҳудудига шимолий денгиз, ғарбий ва шарқий сибирдан кўпинча совуқ ҳаво массалари кириб боради. Жумладан: Республиканинг ғарбий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси +3+10° дан -5-17° гача, кундузи +12+22° дан -2-10° гача пасайиши кутилмоқда. Ой охирида ҳаво ҳарорати бироз кўтарилиши кутилмоқда;

Қозоғистон Республикасининг шимолий, марказий ва шарқий вилоятларида биринчи ўн кунликда ҳаво ҳарорати кечаси 0,-10° дан 0, +5° гача, кундузи 0,+5° дан +5+15°С гача бўлиши кутилмоқда.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати кечаси -15-20°, кундузи -5-12°С гача тушади; жанубда, жануби-шарқда кундузи ҳаво ҳарорати биринчи ўн кунликда +12+20°С бўлиши кутилмоқда. Шундан сўнг ҳаво ҳарорати кечаси -10-17°С, кундузи -1-8°С гача совуққа тушиши кутилмоқда.
Сўнгги хабарлар