Ноябр ойида Қозоғистонда 2500 дан ортиқ олтин қуймалари сотилди

None
ASTANA. Кazinform – Ноябр ойида иккинчи даражали банклар ва алоҳида нобанк айирбошлаш шохобчаларида оғирлиги 81,6 кг бўлган 2 516 дона олтин қуйма сотилди. Бу ҳақда Kazinform Миллий банк расмий сайтига таяниб хабар беради.

Фуқароларга тозаланган олтин қуймаларини сотиш ва сотиб олиш дастури Миллий банк томонидан 2017 йилда бошланган эди. Дастур ишга туширилгандан буён умумий оғирлиги 3,76 тонна бўлган 110 591 дона олтин қуймалари сотилган.

Қуймалар беш хил вазнда тақдим этилади: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. 10 граммлик олтин қуйма харидорлар орасида катта талабга эга. Умумий сотилган қуйма ичида унинг улуши 26%, яъни 28 389 дона. Шундан сўнг 5 граммлик олтин қуймалари – 24 082 дона (22 фоиз) ва 20 граммлик қуйма – 22 721 дона (20 фоиз), 100 граммлик қуйма – 22 573 дона (20 фоиз), 50 граммлик қуйма – 12 826 дона (12 %) сотилган. Олтин қуймалари Алмати, Астана, Атирау ва Атирау шаҳарларида кўп сотилади.

Шунингдек, иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 453 кг бўлган 17 999 дона олтин қуймалари қайтариб сотиб олинди, бу умумий сотилган олтин қуймаларининг 16,3 фоизини ташкил этади. Қайта сотиб олган олтин қуймаларининг деярли барчаси Миллий банк филиаллари орқали сотилади.

Фото очиқ манбалардан олинган

Сўнгги хабарлар