Ноябрь ойида Қозоғистонда 24 даража совуқ бўлади – Қазгидромет
ASTANA. Kazinform – Синоптиклар 2024 йил ноябрь ойи учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
“Қазгидромет” томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, ноябрь ойида илиқ ва аёзли кунлар тез-тез алмашиниб туради, ёғингарчилик кутилади: жануби-ғарбий ва жанубий вилоятларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ой давомида кучли шамоллар, бўронлар, яхвонлик ҳосил бўлиши ва туман тушиши кутилмоқда.
“Ноябрь ойининг биринчи ўн кунлиги бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади: республика шимоли, маркази ва шарқида кечаси -5+5° дан +2+8° гача, кундузи 2+7° дан +7+12°, кейинроқ ҳаво ҳарорати кечаси 2-8° совуқгача, кундузи 0,5° совуқгача ўзгаради, 4-10 ноябрь кунлари ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 4+10° дан 2-7° даражагача, кундузи 7+15° дан 2-5° даражагача тушиши кутилмоқда”, – дейилади хабарда.
Ноябрь ойининг иккинчи ярмида эса ҳаво совуқ ва аёзли бўлади.
“Совуқ ҳаво массалари ҳам келади. Республиканинг шимоли, маркази ва шарқида кечаси 15-24° совуқ, кундузи 7-12° совуққа тушади. Ғарбий ва жанубий вилоятларда кечаси 3-15° совуқ, кундузи 0-7° гача совуқ бўлади, республика ҳудудиларида ёғингарчилик миқдори меъёрда бўлиши кутилмоқда”, – дейди Қазгидромет.