Новосибирск вилоятида самолётнинг фавқулодда қўниши: қозоғистонликлар шикастланмади
Сешанба куни Airbus A320 «Уральских авиалиний» авиакомпаниясининг Сочи-Омск U6-1383 рейсидаги самолёти аэродром ташқарисида, Новосибирск вилоятининг Убинский туманидаги буғдойзорга фавқулодда қўнди. Омск вилояти маъмурияти маълумотларига кўра, бортдаги 165 киши, жумладан 23 нафар бола жабрланмаган. Воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда. Вақтинчалик жойлаштириш пунктлари ишга туширилди.
Россиянинг Теlegram-каналлари бортда тўрт нафар қозоғистонлик бўлганини хабар қилди.
Қозоғистоннинг Омскдаги Бош консуллиги Кazinform мухбирига маълум қилишича, Россия томони маълумотларига кўра, бортдаги Қозоғистон Республикаси фуқаролари жабрланмаган ва Новосибирск яқинидаги самолёт фавқулодда қўнган ҳудудни аллақачон тарк этган. Вазият Қозоғистон дипломатлари назоратида.