Нотўғри овқатланиш ўспиринлар соғлиғига қандай таъсир қилади

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамият соғлиғини сақлаш миллий маркази илмий ва малакасини ошириш бўлими бош мутахассиси Шинар Абдраҳманова 2020 йил 4-5 декабрь кунлари Голландияда бўлиб ўтган «Excellence of Pediatrics» халқаро педиатрия онлайн-конференциясида Қозоғистонда 11-15 ёшдаги 4864 ўқувчи ўртасида ўтказилган «Мактаб ёшидаги болаларнинг соғлом ҳаракати», HBSC, сўровномаси натижаларига кўра, ҳар куни нонушта қилмайдиган 11-15 ёшли ўспиринлар бош айланиши, бош оғриғи ва қорин оғриғи, ҳар куни нонушта қилаётган ўспиринларга караганда икки баравар кўпроқ шикоят қилишади. Ҳафтада 5-6 мартадан кам сабзавот ва меваларни истеъмол қиладиган ўспиринларда кўпинча бош айланиши ва қорин оғриғи пайдо бўлади. Ҳафтасига камида 5-6 марта ширинлик истеъмол қилиш ўспиринларда бош оғриғига сабаб бўлади.
«Тўғри овқатланмаслик ўсмирлар орасида соғлиқ билан боғлиқ муаммолар хавфини оширади, шунинг учун жамиятнинг турли соҳалари: соғлиқни сақлаш, таълим, бизнес, фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва бошқа шериклар иштирокида тўғри овқатланиш масаласини кўтариш керак», - деди Ш. Абдраҳманова.