10:22, 15 Сентябрь 2023 | GMT +5
Ношукур ходимлар: Австралиялик магнат ходимларни ярмигача қисқартиришни таклиф қилди
Австралиянинг энг бадавлат кишиларидан бири ношукур ходимларига мартаба иерархиясидаги ўрнини эслатиш учун компанияларни ходимларини ярмигача қисқартиришга чақирди, деб Хабар беради Kazinform агентлига ВВCга таяниб.

«Биз иқтисодиёт зарбасини кўришимиз керак», – дейди кўчмас мулк бизнесидан кўп пул ишлаб топган Тим Гарнер.
У аввалроқ ёшларни авакадоли тост ва кофега ҳаддан ташқари кўп пул сарфлаб, уйсиз қолганликларини танқид қилган пости учун жамоатчилик норозилигига учраган эди.
Шу ҳафта кўчмас мулк саммитида сўзга чиққан 41 ёшли Гарнер коронавирус пандемияси ходимларнинг муносабати ва иш ахлоқини сезиларли даражада ўзгартирганини айтди.
У «меҳнат бозори такаббурлигини» камайтириш учун Австралиянинг ҳозирги ишсизлик даражасини 40-50% га оширишни таклиф қилди.
Бу, ўз навбатида, 200 мингдан ортиқ кишининг ишсиз қолишига олиб келади.
Гарнернинг изоҳлари кўплаб компанияларда ходимлар ўртасида келиб чиққан онлайн ишлаш бўйича баҳс-мунозараларга қаратилди.