Норвегияда «Ганс» тўфони кучли сув тошқини ва кўчкиларга олиб келди

«Ганс» деб номланган тўфон якшанба куни кечқурун Швецияни босиб ўтди ва душанба куни Норвегияга етиб борди ва Дания ва Финляндиянинг баъзи қисмларига ҳам таъсир қилди.
Экстремал ҳодиса оқибатида кучли ёмғир ёғди; тошқин транспорт тизимида узилишларга олиб келди, минглаб одамларнинг уйларидан эвакуация қилинди.
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёренинг айтишича, мамлакат яқин кунларда яна сув тошқинларига тайёр бўлиши керак. Норвегиянинг шарқий ҳудудларида сув тошқинлари ва кўчкилар хавфи ҳақида қизил огоҳлантириш даражаси эълон қилинган.
Сўнгги бир неча кун ичида сув тошқини ва кўчки хавфи туфайли Викен ва Иннландет шаҳарларида юзлаб одамлар эвакуация қилинди. Халлингдалдаги Несбьен шаҳрида марказнинг катта қисми сув остида. Бир қатор жойларда вертолётлар ёрдамида кенг кўламли эвакуация ишлари олиб бориляпти.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков