Ноқонуний активларни қайтариш комиссияси: давлат даромадига қўшимча 40 миллиард тенге қайтарилди

қайтарылған активтер
Фото: Үкімет

ASTANA. Kazinform - Бугун ҚР Бош вазири Олжас Бектенов раислигида ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга қайтариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Комиссия умумий қиймати 40 миллиард тенгедан ортиқ, шулардан 38 миллиард тенгедан ортиғи нақд пул маблағлари, шунингдек, Астанадаги бизнес марказининг қиймати 2 миллиард тенгедан иборат бўлган ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга ихтиёрий қайтариш бўйича келишувларни тасдиқлади. Қайтарилган маблағлар ижтимоий мақсадларга, жумладан, сув тошқини оқибатларини бартараф этишга йўналтирилади.

Бундан ташқари, 7 миллиард тенге миқдоридаги инвестиция шартномаларини имзолаш тасдиқланди, улар доирасида Қозоғистон Республикасининг “Ноқонуний йўл билан олинган активларни давлатга қайтариш тўғрисида”ги қонунига бўйсунувчи шахслар Астана ва Чимкент шаҳарларида иккита инфратузилма объектини қурадилар. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши иш ўринларини яратиш ва қўшимча солиқ тушумларини таъминлаш имконини беради.

“Активларни қайтариш бўйича ишлар Давлат раҳбарининг ижтимоий адолатни тиклаш борасидаги сиёсатининг бевосита амалга оширилишидир. Қайтарилган барча маблағлар Қозоғистон халқи манфаати учун сарфланади”, — деди Олжас Бектенов.

Сўнгги хабарлар