Ногиронлар учун махсус жиҳозланган янги вагонлар қайси йўналишда ҳаракатланади
«Мамлакатимиз поездлар паркида 2500 та вагон бор. Бугун яна 50 та янги вагонлар билан тўлдирилди. Вагонлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилади, «ЗИКСТО» АЖ (Петропавл) маҳсулотлари. Жорий йил сентябрь ойида яна 100 та вагон сотиб оламиз, келаси йили эса янги вагонлар сонини 157 тага етказамиз. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, биз маҳаллий маҳсулотларга эътибор берамиз. 2025 йилда «Штадлер Қазақстан» Швейцариянинг компанияси ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Беш йил ичида 537 та вагон ишлаб чиқариш режаси бор», - деди транспорт қўмитаси раиси Али Алтай янги вагонларни қабул қилиш чоғида.
«Янги вагонлар замонавий ва қулай. Бунинг учун зарур шароитлар яратилган. Ҳар бир вагонда душ, вентилятор (кондиционер) ва ногиронлар учун алоҳида жой ажратилган», - дейди қўмита раҳбари.
Қайд этиш жоизки, бугун Қозоғистонда ишлаб чиқарилган «ЗИКСТО» заводининг замонавий плацкарт ва купели вагонларининг биринчи партияси пойтахтга келтирилди.
50 та янги вагон Қарағанди – Жезқазған, Атирау – Манғистау, Атирау – Ақтўбе йўналишларида ҳаракатланади.
Муаллиф: Даулет Изтилеу