Ногирон ва боқувчисини йўқотганларга ижтимоий нафақалар оширилади - ҚР Бош вазир ўринбосари
«Йил бошидан буён 900 мингга яқин ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган кишиларнинг ижтимоий нафақалари миқдори 8,5 фоизга ошди. 1 июлдан эса бу тўловлар яна 14,5 фоизга ошади. Шунда бу йил йиллик ўсиш 23 фоизни ташкил этади», - деди Алтай Кўлгинов.
Унга кўра, йил бошидан буён 1 миллион 200 минг кишининг иш ҳақи 30 фоизга ошди.
«Биринчи сентябрдан бошлаб 380 мингдан ортиқ талабанинг стипендиялари 20 фоизга, коллеж ўқувчилари стипендиялари ҳажми эса 50 фоизга оширилади. Давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ижтимоий чора-тадбирлар 4 миллион 400 минг қозоғистонликни қамраб олди. Сизнинг ташаббусингиз билан 2 миллион 600 минг омонатчига 10 фоизлик компенсация сифатида март ойида 307 миллиард тенге тўланди», - деди Ҳукумат раҳбари ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана шаҳрида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган йиғилиш бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай