Нишонга ўқ отиш бўйича Жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини ким ҳимоя қилади

Нысана көздеу
Фото: Спортты дамыту дирекциясы

ASTANA. Kazinform - Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 1-12 май кунлари нишонга ўқ отиш бўйича Жаҳон кубогида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси аниқланди. Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада Қозоғистондан 19 та спортчи иштирок этади.

Жамоа таркиби: Ислам Сатпаев, Константин Малиновский, Никита Шахторин, Матвей Тимофеев, Елизавета Безрукова, Арина Алтухова, Александра Ле, Анастасия Григорьева, София Шульженко, Эльдар Иманқулов, Валерий Раҳимжан, Ирина Юнусметова, Валерия Попелова, Анастасия Глушенко, Кристина Устинова, Руслан Юнусметов, Никита Чирюкин, Артемий Кабаков, Кирилл Цуканов.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоаси Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига 5 та лицензияни қўлга киритди.

Хусусан, йўлланмаларни Ислам Сатпаев, Александра Ле, Арина Алтухова, Константин Малиновский ва Никита Чирюкинлар қўлга киритди.

Рио-де-Жанейродаги босқичда иштирок этган спортчилар тўғридан-тўғри Бокуга йўл олдилар. Ҳозир улар билан махсус йиғин ўтказиляпти.

Сўнгги хабарлар