Нима учун океанлар ранги ўзгармоқда

Массачусетс технология институти(MIT) ва Буюк Британиянинг Миллий океанография маркази олимлари бу ўзгаришга иқлим ўзгариши сабаб бўлганини аниқлашди.
Океаннинг ранги сув юзасида нима борлигига боғлиқ. Одатда, океаннинг ранги кўк бўлиб кўринади, чунки у қуёш нури учун фильтр вазифасини бажаради ва сув ёруғлик спектрининг қизил қисмидаги рангларни ўзлаштиради.
Чуқур яшил ранг сувдаги турли моддаларга боғлиқ. Фитопланктоннинг кўплиги туфайли сув яшил рангга айланади.
Тадқиқотчилар 21 йилдан бери океан рангини кузатиб келаётган NASA Aqua сунъий йўлдоши бортида MODIS спектрорадиометри маълумотларидан фойдаланган.
Олимларнинг хулосасига кўра, 20 йил давомида рангнинг ўзгариши «микробиал экотизим иқлим ўзгариши туфайли ер юзасида сезилаётганидан далолат беради».
Олимларнинг фикрича, океаннинг яшил ранги тасодифий эмас, бу «антропоген иқлим ўзгариши» оқибатидир.
«Шунингдек, океан қанча углеродни ютишини ҳам ўзгартиради, чунки ҳар хил турдаги планктонлар ҳар хил сиғимга эга. Умид қиламизки, одамлар бу муаммони эътиборсиз қолдирмайдилар, чунки биз океан ўзгаришини кўрмоқдамиз«, - деди тадқиқот ҳаммуаллифи Стефани Дуткевич.
Симуляторлар ёрдамида олимлар иссиқхона газлари қўшилганда ва сувдан чиқарилганда нима содир бўлишини ўрганишди.
«Бу биз кузатаётган тенденциялар тасодифий ўзгаришлар эмаслигини, улар иқлимнинг антропоген ўзгаришига мос келишини кўрсатади», - дейди тадқиқот муаллифи доктор Каэль.
NASA олимлари океан ранги бўйича қўшимча маълумотлар тўплашни режалаштирмоқда. Коинот агентлиги келгуси йилда глобал океан рангини текшириш учун махсус Plankton, Aerosol, Cloud, Ocean Ecosystem (PACE) миссиясини ишга туширишни режалаштирмоқда.