Нима учун Каспий денгизи ва Балқаш кўлининг сатҳи пасайиб бормоқда - эксперт фикри

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Трансчегаравий дарёлар департаменти директори Арсен Жақанбаев Каспий денгизи ва Балқаш кўли сатҳининг пасайиши сабабларини тушунтирди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
None

«Охирги пайтларда «Нега Каспий денгизи сатҳи пасаймоқда?» деган савол жамиятни ташвишга солмоқда. Каспий сувининг асосий манбаи Қиғаш дарёсидир. Қиғаш дарёси — Россиядаги Вольга дарёсининг ирмоғи. Яъни, нафақат Урал дарёси, балки Волга дарёси ҳам сув камайиши муаммосидан аъзият чекмоқда. Натижада сув танқислиги юзага келди», - деди у.

Арсен Жақанбаев, шунингдек, Хитой ва Қозоғистон ўртасида трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш бўйича келишув ҳали ҳам ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

«Сўнгги пайтларда Хитойда сув истеъмоли кўпайганлиги сабабли Или дарёси суви камайган. Бу дарё Балқаш кўли сувининг 70%ини беради. Қора Иртишнинг ҳам суви камайган. 1,5-2 миллиард куб метр кам сув оляпмиз. Умуман олганда, мамлакатимизда 8 та сув ҳавзаси мавжуд. Улар орасида фақат Иртиш дарёсида ортиқча сув бор», - деди вазирлик вакили.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар