09:14, 20 Ноябрь 2023 | GMT +5
Никарагуа вакили “Дунё гўзали” танловида ғолиб чиқди

Тадбир танловнинг YouTubeдаги каналида трансляция қилинди.
Иккинчи ўринни Таиланд вакили, 27 ёшли Аннтония Порсильд эгаллади.
"Дунё гўзали" - ҳар йили ўтказиладиган халқаро танлов бўлиб, дунёдаги энг нуфузли гўзаллик танловларидан биридир. Бу йил унда 80 дан ортиқ давлатдан қизлар иштирок этди.
Шейнис Паласиос “Дунё гўзали” унвонини қўлга киритган никарагуалик биринчи аёл бўлди.
У 2000 йил 31 майда Никарагуа пойтахти Манагуа шаҳрида туғилган. Паласиос Марказий Америка университетида оммавий коммуникациялар бўйича мутахассисликка эга.