Никарагуа Америка давлатлари ташкилоти таркибидан чиқди

Никарагуа
Фото: ЎзА

“Никарагуа 20 ноябрда Америка давлатлари ташкилоти (АДТ) таркибидан расман чиқди. Шундай қилиб мамлакат тарихидаги “зарарли боб” ёпилди, ғарбнинг бир қутбли гегемонлигига барҳам бериладиган бўлди”, дейилади республика ҳукумати баёнотида, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

“Биз ташкилот таркибини бутунлай тарк этдик, Никарагуа бундан буён ташкилотга ҳеч қандай алоқаси йўқ ва АДТ номи остидаги ушбу шармандали ташкилотнинг аъзоси эмас”, - дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Денис Монкада Колиндрес баёнотида.

Никарагуа АДТ дан чиқишини 2021 йил эълон қилган эди. Бунга ушбу ташкилотнинг мамлакат ички ишларига аралашаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Никарагуанинг ташкилотдаги ваколатхонаси 2022 йил апрелда ёпилган. Аввалроқ АДТ таркибини Венесуэла ва Куба ҳам тарк этганди.

Сўнгги хабарлар
telegram