Нигерияда сайловлар оммавий тартибсизликларга айланиб кетди

None
ASTANА. Кazinform – Нигерияда парламент сайловлари вақтида оммавий тартибсизликлар юз берди. Қонунга кўра, сайлов натижалари шанба куни тушдан кейин эълон қилиниши керак эди. Бироқ ташкилий хатолар ва сайлов участкаларига ҳужумлар туфайли айрим округларда овоз бериш фақат якшанба куни бошланди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

«Бўлаётган воқеаларни ҳисобга олсак, сайлов комиссиясининг малакаси шубҳа остида. Сайлов олдидан бизга ҳамма нарса тартибда бўлиши ва натижалар электрон кўринишда берилишини айтишганди», — деди трейдер Эмека Нвайянву.

Миллий валюта дизайнининг ўзгариши ҳам бу ғалаёнга ҳисса қўшди: бу инфляцияга қарши кураш учун ҳийла эди, лекин бу сайловлар пайтида банкларда тартибсизликка олиб келди. Янги пуллар сайловчиларни сотиб олишга сарфланаётгани ҳақида ҳам иддаолар бор.

«Биз овоз беришни хоҳлаймиз, бу бизнинг фуқаролик ҳуқуқимиз. Эрталаб соат 7 дан бери шу ердамиз, овоз бермасдан ҳеч қаерга бормаймиз», деди Йола шаҳрида яшовчи Аҳмад Яҳё.

Нигерия сайлов комиссияси раҳбари воқеа учун узр сўради ва муаммо бартараф этилгани ва хавфсизлик кучайтирилганини маълум қилди. Бироқ, афтидан, сайлов натижалари чоршанбадан олдин эълон қилинмайди.


Сўнгги хабарлар
telegram