Нигерияда Ласса иситмасидан вафот этганлар сони 163 нафарга етди

ласса безгегі
Фото: aa.com.tr

ABUJA. Kazinform – Ўлимга олиб келадиган касаллик Нигериянинг 34 штатида, жумладан, пойтахт Абужада ҳам тарқалди, деб ёзади Anadolu.

Нигерия Касалликларни назорат қилиш маркази (NCDC) маълумотларига кўра, ҳалокатли касалликдан ўлганлар сони 163 нафарга етган.

Нигерия ҳукумати касалликни даволаш учун 3 та дори аниқланганини айтди.

Ўтган йили Нигерияда Ласса иситмаси билан касалланган 1227 та ҳолат аниқланган, улардан 219 таси ўлим билан якунланган.

Ласса иситмаси биринчи марта Нигерияда 1969 йилда мамлакат шимоли-шарқидаги Борно штатида аниқланган.

Нигерия ҳукумати ўтган йилнинг февраль ойида Ласса иситмаси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Ласса иситмаси каламушлар ва сичқонлар томонидан тарқалади. Ушбу хавфли касаллик одамдан одамга ўтади ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Мамлакат ҳукумати одамларни эҳтиёт чоралари ва гигиена меъёрларига риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Нигерияда вабо эпидемиясидан вафот этганлар сони 156 нафарга етган.

Май ойида Нигерияда бир ҳафта ичида 42 киши қизамиқдан вафот этган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram