18:30, 16 Декабрь 2024 | GMT +5
Нигерияда кема ҳалокатида 20 киши ҳалок бўлди
ASTANА. Кazinform – Нигериянинг Бенуэ штатида йўловчи кемаси ағдарилиб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Аnadolu агентлиги.

Бенуэ штати полицияси матбуот котиби Кэтрин Анэнинг сўзларига кўра, Игату туманидаги Бенуэ дарёсида бозордан қайтаётган одамларни олиб кетаётган ёғоч кема ағдарилиб кетган.
Қидирув-қутқарув ишлари давомида 20 кишининг жасади топилди, 11 киши қутқарилиб, шифохонага етказилди.
Қидирув ишлари давом этмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, Майоттадаги ҳалокатли циклон қурбонлари сони ортиши мумкин.