09:12, 13 Ноябрь 2022 | GMT +5
Нигерияда ёқилғи ташувчи юк машинасининг портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
ASTANA. Kazinform – Нигерияда ёқилғи ташувчи юк машинасининг портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.
Ҳодиса Коги штатида Нигериянинг шимолий-марказий минтақасидаги асосий йўллардан бирида содир бўлган. Полиция тарқатган маълумотларга кўра, ёқилғи ташувчи юк машинасининг тормози ишламай қолган. Шу сабабли, у катта йўлда машиналарга урилиб кетади. Ёнғиндан 12 киши вафот этган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати воқеа жойини ўраб олди ва вафот этганларнинг шахсини аниқлаш ишларини бошлади.
Сентябр ойида Коги штатида худди шундай бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, 10 киши ҳалок бўлган эди.