Нигердаги инқилоб: Франция мамлакатдан қўшинларини олиб чиқмоқда

Нигердаги инқилоб: Франция мамлакатдан қўшинларини олиб чиқмоқда
Фото: euronews.com

Кеча Франция Бош штаби Нигердан қўшинларини олиб чиқишни бошлаганини эълон қилди. Франция аскарлари маҳаллий хавфсизлик билан биринчи колоннада ўз базасини тарк этишмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги Euronews нашрига таяниб.

Француз қўшинларининг биринчи гуруҳи ҳокимиятга келган ҳарбий хунта талабига биноан Нигерни тарк этди.

Шу кунгача 1400 нафар француз аскари ва учувчиси жиҳодчиларга қарши кураш доирасида Нигерда бўлган. Улар мамлакат шимоли-ғарбидаги иккита базага - Уаллам ва Табарей-Барейга жойлаштирилган эди.

Июль ойи охирида ҳокимиятни қўлга олган Нигер генераллари мамлакатни тарк этишни талаб қилди. 24 сентябрда Франция президенти Эммануэль Макрон Париж ва Ниамей ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тугаши, контингент босқичма-босқич олиб чиқилишини маълум қилди.

AFP маълумотларига кўра, сешанба куни тушдан кейин Уалламдан Ниамейга бир қатор аскарлар, зирҳли техникалар ва ускуналар ортилган юк машиналари етиб келган.

Режим вакиллари Ниамей аэропортида “учта махсус рейс” қайд этилганини, улардан иккитаси “махсус мақсадли бўлинманинг 97 аскари” ва биттаси “моддий-техникавий жиҳозлар” учун мўлжалланганлигини маълум қилди.

Кейинги ўн йил ичида 1400 нафар француз аскари ва учувчиси миллий армия билан бирга жиҳодчиларга қарши курашиш учун Нигерга жўнатилди. Уларнинг мингга яқини Ниамейда, тўрт юзтаси эса мамлакат ғарбидаги “уч чегара” минтақасида жойлашган.

Сўнгги хабарлар
telegram