Нигерда 3 вазир ҳибсга олинди

Хусусан, нефть вазири Сани Иссуф Маҳамад ҳибсга олинган. У Нигернинг собиқ президенти Махамаду Иссуфунинг ўғли. Шунингдек, транспорт вазири Алму Умару, конлар вазири Усейни Ҳадизату Якуба ва Демократик ва социализм партияси раиси Фумакойе Гадо ҳам ҳибсга олинган.
Ўтган ҳафтада хабар қилинганидек, Нигер президенти қўриқлаш ходимларининг бир қисми давлат раҳбарига қарши чиқди. У ҳибсга олиниб, тахтдан четлатилди. Ҳозирда президент Муҳаммад Базумнинг қаерда эканлиги номаълум. Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири Ҳассуми Масуд ҳибсга олинган.
Нигерда исён 26 июлда бошланган. Президент гвардияси президент Базум ва унинг оиласини қароргоҳдан ташқарига чиқармаган.
Давлат тўнтаришининг бошида турган генерал Умар Тчиани ўзини ўткинчи давр (вақтинча) президенти деб эълон қилди. Бу ҳақда у миллий телевидение орқали маълум қилди.