Нигер қўшни давлатлар билан чегарасини очди

Президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилиб, унинг қўриқчилари давлат тўнтариши уюштирганидан сўнг мамлакат чегаралари бир ҳафтага ёпилди.
«Жазоир, Буркина-Фасо, Ливия, Мали ва Чад билан қуруқлик ва ҳаво чегаралари бугундан бошлаб қайта очилди», - деди Нигер миллий телевидениесида ҳарбий амалдорлардан бири.
Francе24 хабарига кўра, бу ҳақда Францияга биринчи эвакуация рейси ҳавога кўтарилганидан бир неча соат ўтиб эълон қилинган.
Франция Бош штаби аввалроқ Нигердан 1500 нафар француз ҳарбий хизматчисини қайтариш режаси йўлигини ва эвакуация операциясида фақат тинч аҳоли иштирок этганини айтган эди. Париж Франция ва бошқа Европа давлатлари фуқароларини эвакуация қилиш учун Нигер пойтахти Ниамейга учта самолёт жўнатди.
Бундан ташқари, Ғарбий Африка авлатлари Иқтисодий ҳамжамиятининг юқори мартабали ҳарбий амалдорлари 2-4 август кунлари Нигерия пойтахти Абуджада Нигердаги инқилобни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Нигер президент гвардиясининг бир қисми давлат раҳбари Муҳаммад Базумга қарши чиққани ва у ҳокимиятдан четлаштирилгани маълум бўлган эди. Нигер ҳарбий қўмондонлиги президентни ағдарган аскарларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Армия генерали Абдураҳмон Тчиани мамлакатнинг янги раҳбари этиб эълон қилинди.
Франция ва қатор Ғарб давлатлари ҳарбий тўнтаришни қоралади.