Нидерландияда ноқулай об-ҳаво туфайли 400 дан ортиқ рейс бекор қилинди

None
Фото: euronews.com
AMSTERDAM. Kazinform – Схипхол (Амстердам) халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво туфайли 400 дан ортиқ рейслар бекор қилинди. Автомобиль, автобус ва темир йўл қатнови ҳам тўхтатилди, дея хабар беради Kazinform Еuronews агентлигига таяниб.

Нидерландияда «Поли» тўфони кучаймоқда. Харлеме шаҳрида бир киши ҳалок бўлди: кучли шамол туфайли дарахт аёлнинг машинаси устига қулаб тушди. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, йўловчи воқеа жойида вафот этган.

Қиролликнинг бир қатор провинциялари об-ҳаво хавфининг энг юқори «қизил» даражаси эълон қилинди. Чоршанба куни ёмғир билан аралашган шамолнинг кучи соатига 130 километрга етди. Аҳолига ўта зарурат бўлмаса, уйларини тарк этмаслик ва сафарларини кечиктириш тавсия этилди.

Ноқулай об-ҳаво транспорт қатновини тўхтатди, айниқса, мамлакат шимолида кўплаб автомобиль йўллари ёпилди. Шимолий Голландия ва Флеволенд провинцияларида йўлларга толлар қулаб тушди, поездлар ҳаракати тўхтатилди.

Иккита кема денгизда бўронга дуч келди. Улардан бири чўкиб кетди, экипаж қутқарилди. Схипхол аэропортида тўрт юздан ортиқ рейслар, жумладан Париж ва Брюссельга парвозлар бекор қилинди.

«5 июль куни эрталаб соат 9:00 дан 16:00 гача кучли шамол ва ёмғир сабабли ҳаво қатнови чекланди. Кейинги янгиликларни кузатиб боринг», – деди аэропорт раҳбарияти Twitterда.

Автобуслар ҳаракати ҳам тўхтаб қолган.

Сўнгги хабарлар
telegram