20:01, 07 Апрель 2022 | GMT +5
Нидерландияда инфляция 9,7%гача ошди
BRUSSELS. Kazinform – Нидерландия статистика агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда инфляция даражаси 9,7 фоизга ўсди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Ҳозирги инфляция даражаси Нидерландияда 1976 йил апрелидан бери энг юқори кўрсаткичдир», - дейилади статистика агентлиги хабарида.
Энергия нархлари март ойида 157% га, озиқ-овқат нархи эса 6,2% га ошган. Қурилиш материаллари, мебел ва пол қопламалари нархи ҳам йилига 10 фоизга ошди.
Нидерландия статистика агентлигининг қайд этишича, мамлакат аҳолиси иш ҳақининг ошиши 2022 йилнинг дастлабки уч ойида ўртача 2,4 фоизга ошган нархлар ўсишига мос келмаган. Жорий йилнинг биринчи чорагида инфляция 7,4 фоизни ташкил этди.
Энди Голландия ҳукумати энергия нархининг ошиши, айниқса, энг камбағал уй хўжаликларига таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқди.
Муаллиф: Арнур Рахимбеков