Нидерландияда фермерлар норозилик сифатида магистрални тўсиб қўйишди
Фермерларнинг норозиликлари Марк Рютте ҳукуматининг Европа Иттифоқининг Natura 2000 схемасида қайд этилганидек, 2030 йилгача чорвачилик маҳсулотларидан азот эмиссиясини икки баравар камайтириш бўйича кенг қамровли режаларини амалга оширишга уринишига жавобдир.
Расмийларнинг таъкидлашича, баъзи фермер хўжаликлари ушбу мақсадларга эришиш учун чиқиндиларни 95 фоизга қисқартириши керак ва глобал озиқ-овқат инқирози ривожланаётганига қарамай, мамлакат қишлоқ хўжалиги ерларининг 30 фоизи бутунлай ёпилиши керак.
Голландия ҳукумати бундан бошқа йўл йўқлигини айтишмоқда. Шундай қилиб, фермерлар уларга адолатсиз ҳужумга учраганликларини даъво қилмоқдалар, чунки бошқа Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Брюсселнинг экологик кун тартибини амалга оширишга уринишда у қадар тажовузкор бўлмаган.
Фото: breitbart.com