Нидерландияда 15 миллион еврога сотиб олинган коронавирусга қарши вакцинага талаб йўқ

Нидерландия ОАВларининг хабар беришича, ҳукумат коронавирусга қарши кураш доирасида АҚШнинг «Nоvаvах» фармацевтика концернидан 840 минг доза вакцина сотиб олган. Бироқ, бу препаратга талаб бўлмаслиги кутилмоқда.
Ҳозиргача Нидерландияда «Nоvаvаx» вакцинаси билан атиги 655 киши эмланган, яна 329 нафари эса навбатда турибди. Шу билан бирга, дори воситаларининг яроқлилик муддати жуда қисқа - 2022 йилнинг 31 августигача. Партиянинг умумий қиймати тахминан 15 миллион еврони ташкил этади, деб хабар беради Тrоuw портали.
2022 йил 11 мартдан бошлаб Нидерландия аҳолиси «Nоvаvаx» билан эмлаш учун телефон орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади. Фуқаролар икки марта эмланади. Шунинг учун 420 минг кишига 840 минг вакцина мўлжалланган. Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 420 минг дозани бошқа мамлакатларга беришга қарор қилди.
Аммо маҳаллий оммавий ахборот воситалари унинг талабга эга бўлишига шубҳа билан қарашади. Бу бошқа мамлакатларда мазкур дори воситаларининг кўпайиши билан боғлиқ.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков