14:27, 08 Июль 2023 | GMT +5
Нидерландия ҳукумати қочқинлар масаласи туфайли истеъфога чиқди
BRUSSELS. Kazinform - Нидерландия ҳукумати инқирозга юз тутди. Марк Рютте бошчилигидаги коалиция кабинети миграция сиёсатидаги келишмовчиликлар туфайли тарқалди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.

Бошпана изловчилар оқимини чеклаш чоралари қизғин муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради NOS телерадиокомпанияси. Шунингдек, қочқинларга вақтинчалик мақом бериш ва улар билан учрашадиган қариндошлар сонини чеклаш таклифи ҳам билдирилди.
Ҳукмрон коалиция истеъфосидан кейин навбатдан ташқари янги парламент сайловлари режалаштирилган.